Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Туркия суперлигаси. Шомуродовнинг дубли “Башакшеҳир”га йирик ғалаба келтирди

Баҳо:
+2 | -

Туркия суперлигасининг 29-туридан ўрин олган “Башакшеҳир” ҳамда “Генчлербирлиги” жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди. Истанбулдаги “Фотиҳ Терим” стадионида кечган учрашувда мезбонлар йирик ҳисобда ғалаба қозонди — 3:0.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов учрашувни асосий таркибда бошлади ва ўйин қаҳрамонига айланди. Элдор 9-дақиқадаёқ ҳисобни очган бўлса, 40-дақиқада ўзининг иккинчи голини уриб, орадаги фарқни оширди. Шу тариқа, ўзбекистонлик ҳужумчининг 6 ўйиндан иборат голсиз сериясига чек қўйилди. Майдон эгаларининг яна бир голига 42-дақиқада Бертуғ Йилдирим муаллифлик қилди.

Элдор Шомуродов 81 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилди ва ўрнини Давие Зелькега бўшатиб берди. Ўйиндаги самарали ҳаракатлари учун Элдор 8.6 балл билан учрашувнинг энг яхши футболчиларидан бири деб топилди. Яна бир ўзбекистонлик легионер Аббосбек Файзуллаев ушбу учрашув қайдномасига киритилмади.

Ушбу ғалабадан сўнг “Башакшеҳир” очколарини 47 тага етказиб олди. Жамоа турнир жадвалининг юқори қисмидаги ўрнини мустаҳкамлашда давом этмоқда.

Туркия суперлигаси, 29-тур
“Башакшеҳир” — “Генчлербирлиги” 3:0
Голлар: 1:0 – Шомуродов (9), 2:0 – Шомуродов (40), 3:0 – Йилдирим (42).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:57, 11.04.2026.
Ўқилди: 2853 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [3916]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3510]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2598]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [2270]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2060]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2047]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [1958]

Исмоилов: «Менимча, "Зенит" бемалол Чемпионлар лигасида ўйнай оларди» [1784]

Бразилия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқчи эканини айтди [1733]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1503]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик