Кириш Регистрация
28/02 00:45 Парма 1-1 Кальяри
28/02 01:00 Леванте 2-0 Алавес
28/02 01:00 Вулверхэмптон 2-0 Астон Вилла
28/02 17:30 Борнмут 1-1 Сандерленд
28/02 18:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетик Бильбао
28/02 18:45 Нефтчи 3-0 Машъал
28/02 19:00 Комо 3-1 Лечче
28/02 19:00 Локомотив 3-1 Сурхон
28/02 19:15 Динамо 1-2 Навбаҳор
28/02 20:00 Бёрнли 3-4 Брентфорд
28/02 20:00 Ливерпуль 5-2 Вест Хэм
28/02 20:00 Ньюкасл 2-3 Эвертон
28/02 20:15 Барселона 4-1 Вильярреал
28/02 22:00 Верона 1-2 Наполи
28/02 22:30 Мальорка 0-1 Реал Сосьедад
28/02 22:30 Лидс 0-1 Манчестер Сити
01/03 00:45 Интер 2-0 Женоа
01/03 01:00 Реал Овьедо 0-1 Атлетико
01/03 16:30 Кремонезе - Милан
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:00 Фулхэм - Тоттенхэм
01/03 19:00 Ман. Юнайтед - Кристал Пэлас
01/03 19:00 Сассуоло - Аталанта
01/03 19:00 Брайтон - Ноттингем Форест
01/03 19:15 Насаф - Хоразм
01/03 21:30 Арсенал - Челси
01/03 22:00 Торино - Лацио
02/03 00:45 Рома - Ювентус
02/03 22:30 Пиза - Болонья

«Навбаҳор» ёшлари кичик ҳисобда ғалаба қозонишди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар биринчилигининг 17-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Динамо” учрашуви якунига етди. Самарқандликларга қарши баҳсда ёшларимиз навбатдаги ғалабани қўлга киритиб, мусобақа жадвалидаги мавқеларини яхшилаб олишди. Эътиборли жиҳати наманганликлар қаторасига учинчи учрашувни ҳам ғалаба билан якунлашмоқда.

Учрашув давомида ёшларимиз устунликка эга бўлишди. Агарда футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида юзага келтирилган вазиятларнинг барчасидан самарали фойдаланишни уддасидан чиққанларида ҳисоб йирик кўриниш олиши ҳам мумкин эди. Хусусан биринчи бўлимда Абдураззоқ Жўраев ва Азизбек Турғунбоев имкониятларни голга айлантирганларида ҳисоб танаффусга қадар очилган бўларди.

Иккинчи бўлимни ҳам ҳужумкор руҳда бошлаган "Навбаҳор" ёшлари тез орада ҳисобни очишга эришишди. Давралар оралиғида “Пахтакор”дан таклиф этилган Оятулло Муҳиддинов Собир Ҳамидовнинг тўп оширишидан кейин ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кириб, ўткир бурчак остида бўлишига қарамай дарвозани ишғол қилишни уддалади. Қолган вақт давомида футболчилар ҳарчанд уринмасинлар 1:0 ҳисобини ўзгартириш ҳеч кимга насиб этмади. Ушбу ғалабадан кейин очколар сонини 25 тага етказиб олишди. Бу эса "Навбаҳор"га кучли олтиликдан муқим жой олиш имкониятини яратиб берди.

“Навбаҳор” – “Динамо” – 1:0 (0:0). 24 август. Косонсой.
Ҳакам – Т.Тўхтасинов.
Назоратчи – Ғ.Каримов.
“Навбаҳор”: Ислом Жўраев (Виктор Мочалов, 46), Ботир Тўрабоев, Дурбек Умаралиев (Мухсин Манавихонов, 80), Мирзоҳид Собиров, Раҳмон Ўринов, Собит Воҳидов (Акбаршо Рашидханов, 69), Собир Ҳамидов (Абдуазиз Султанов, 55), Абдураззоқ Жўраев (Илҳом Бойдедаев, 46), Азизбек Турғунбоев (Оятулло Муҳиддинов, 46), Аъзам Алиев, Билол Шарофиддинов (Ислом Исмоилов, 46).
Гол: Оятулло Муҳиддинов (55).

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:23, 24.08.2013.
Ўқилди: 3648 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.