Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Европанинг топ-клублари «Арсенал» футболчисига даъвогарлик қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Итан Нванери «Марсель»даги ижарадан қайтганидан сўнг клубини ўзгартириши мумкин.

Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, 19 ёшли футболчини қўлга киритишга Дортмунднинг «Боруссия» клуби жиддий тарзда бел боғлаган. Бундан ташқари, истиқболли инглиз футболчисини Италиянинг «Милан» ва «Ювентус» клублари ҳам диққат билан кузатиб боришмоқда.

«Арсенал» ҳозирча ўз тарбияланувчиси билан хайрлашишни режалаштирмаяпти — у бўйича якуний қарор кейинроқ қабул қилинади.

Transfermarkt портали Итан Нванерининг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда. «Марсель» сафидаги ўнта ўйинда футболчи иккита гол ва битта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйишга улгурди.

Киритилди: 14:49, 12.04.2026.
Ўқилди: 631 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик