Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Кўплаб «Челси» мухлислари жамоадан мағлубият кутишмоқда

Баҳо:
+ | -

Бугун Премьер-лиганинг 32-тури доирасида «Челси» ўз майдонида «Манчестер Сити»ни қабул қилади. Агар «шаҳарликлар» ғалаба қозонса, жадвалда пешқадамлик қилаётган «Арсенал» билан орадаги фарқни ўзаро ўйин олдидан 6 очкогача қисқартиришади. Шу билан бирга, Хосеп Гвардиола жамоасида яна битта захира ўйини мавжуд бўлади.

The Touchline нашрининг қайд этишича, кўплаб «Челси» мухлислари якшанба кунги баҳсда ўз жамоаларининг мағлубиятига рози бўлиб туришибди — буларнинг барчаси «Арсенал» чемпион бўлмаслиги учун. «Кўклар»нинг айрим ишқибозлари бугунги жангда рақибнинг ғалаба қозонишини чин дилдан исташмоқда.

«Арсенал» олис 2004 йилдан бери Англия чемпиони бўла олмаяпти. Охирги уч мавсумда «тўпчилар» мунтазам равишда иккинчи ўринни эгаллаб келишмоқда.

Киритилди: 14:53, 12.04.2026.
Ўқилди: 849 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик