Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Гави «Барселона»нинг дербидаги ғалабасига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Гави «Эспаньол»га қарши кечган принципиал баҳсдаги (4:1) муваффақият ҳақида фикр билдирди. «Кўк-анорранглилар» Ферран Торреснинг дубли, шунингдек, Ламин Ямаль ва Маркус Рэшфорднинг голлари эвазига қўшнилари устидан ғалаба қозонишди.

«Дерби навбатдаги бор бизники бўлди. Энди сешанба кунги «камбэк»ка тайёргарлик кўрамиз — бор кучимизни ишга соламиз, бунга шубҳа йўқ», — деб ёзди Гави ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

«Барселона» Ла Лига турнир жадвалида Мадриднинг «Реал» клуби билан орадаги фарқни 9 очкогача етказди. Мавсум якунига қадар атиги еттита тур қолди.

Эслатиб ўтамиз, 14 апрель куни Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасида «Барса» ва «Атлетико» ўртасида жавоб учрашуви бўлиб ўтади. Биринчи ўйинда Ханс-Дитер Флик жамоаси ўз уйида имкониятни бой берган эди (0:2).

Киритилди: 15:23, 12.04.2026.
Ўқилди: 894 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик