Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Де Лаурентис «Наполи»ни қандай сотиб олгани ва қандай йўлни босиб ўтгани ҳақида гапириб берди

Баҳо:
+ | -

«Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис клубни қандай қилиб қўлга киритгани ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.

«2004 йилда мен Лос-Анжелесда эдим — бир нечта машҳур актёрлар иштирокидаги фильмни суратга олаётгандик. Бир маҳал уч ҳафталик ёзги таътилга эҳтиёж сездим ва Капри оролига йўл олдим.

У ерга борганимда кимдир менга газета узатди. Унда қайсидир одам «Наполи»ни 5 млн еврога сотиб олаётганини ўқиб қолдим. «Наполи»ни сотиб олиш? Қандай қилиб?» — деб ҳайрон бўлдим. Менга: «Наполи» энди йўқ, клуб банкрот бўлди», деб жавоб беришди. Кейин мендан уни сотиб олишни истайманми-йўқми, сўрашди. Мен ўйлаб кўриш учун бироз вақт сўрадим.

Банкротликдан сўнг клуб аукционга қўйилди. Ўғлим Луижи ва рафиқам Жаклин шокка тушишди: «Эсингни едингми? Сен футбол ҳақида ҳеч нарса билмайсан-ку!» Лекин мен бизнесменман, бу эса янги ва ҳаяжонли саргузашт бўлиб туюлди. Мен пул тикдим, лекин аслида шунчаки бир парча қоғозни сотиб олгандим: ўйинчилар йўқ эди, бошқа ҳеч нарса мавжуд эмасди. Ҳатто ишни нимадан бошлашни ҳам билмасдим».

Де Лаурентиснинг сўзларига кўра, федерация клуб А Серияда эмас, балки С Серияда иштирок этишини маълум қилган. Шу тариқа Италия жануби бўйлаб узоқ йўл бошланган.

«Биринчи қадамлар жуда оғир кечди: баъзан кийиниш хоналарида соатлаб яшириниб ўтиришга мажбур бўлардим — атрофдагилар жуда тажовузкор кайфиятда эди. «Наполи» илгари ҳеч қачон С Серияда ўйнамаган. Бу жуда қийин эди, лекин мен учун содир бўлаётган воқеалар ҳаётимдаги энг яхши фильмни эслатарди.

А Серияга қайтиш учун бизга уч йил керак бўлди ва биз буни уддаладик. Мен катта фахр туярдим: секин-аста футбол сирларини ўргандим ва жамоа муваффақиятга эришди. Биз кетма-кет 15 йил давомида Европа мусобақаларида қатнашган ягона жамоага айландик. Бугун мухлислар билан муносабатларимиз шунчаки фантастик даражада», — дея Де Лаурентиснинг сўзларини келтирмоқда CBS Sports.

Маълумот учун: Де Лаурентис 2004 йилги банкротликдан сўнг клубни қайта тиклади ва 2006 йилда унга тарихий — Società Sportiva Calcio Napoli номини қайтарди. Унинг даврида Неаполь клуби 2022/2023 ва 2024/2025 йилги мавсумларда А Серия чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек, «Наполи» унинг раҳбарлигида уч марта Италия Кубоги ва икки марта (2014 ва 2025 йилларда) Италия Суперкубогида зафар қучди.

Киритилди: 15:34, 12.04.2026.
Ўқилди: 546 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик