Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария
14/07 23:59 Франция - Испания

Росеньор Жоао Педронинг жорий мавсумдаги ўйинига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

«Челси» бош мураббийи Лиам Росеньор лондонликлар ҳужумчиси Жоао Педро ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жоао Педро — бу улкан салоҳиятга эга эканлигини ҳамма биладиган футболчи, лекин энди у мана шу салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариши керак бўлган ёшга етди. У кўпроқ гол уриб, бизга Англия Кубогини ютишда ва Чемпионлар Лигасига йўлланма олишда ёрдам берса, шунингдек, Жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоасининг 9-рақамли либосини кийса, мендан бахтлироқ инсон бўлмасди», — дея Росеньорнинг сўзларини келтирмоқда «Челси» расмий сайти.

Жорий мавсумда Жоао Педро «Челси» сафида барча турнирларда 44 та ўйинда майдонга тушди. У ўз ҳисобига 19 та гол ва 9 та голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Киритилди: 16:25, 12.04.2026.
Ўқилди: 755 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик