Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

"Милан" ярим ҳимоячиси: "Леау энг яхши формасига қайтади"

Баҳо:
+ | -

«Милан» марказий ярим ҳимоячиси Адриен Рабио Рафаэл Леаунинг «россонерилар» учун аҳамияти ҳақида фикр билдирди, шунингдек, португалиялик вингернинг ҳозирги спорт формасига тўхталди.

«У меҳнат қилиш орқали энг яхши ҳолатига қайтади. Эҳтимол, ҳозир у учун қийинроқ кечаётгандир, аммо биз — ҳам жамоадошлари, ҳам мухлислар унга ишонч беришимиз керак. У «Милан» учун муҳим ўйинчи бўлган ва шундай бўлиб қолади», — дея хавбекнинг сўзларини келтирмоқда MilanNews.

Аввалроқ, Рабио «Удинезе»га қарши кечган (0:3) баҳсда ўз жамоадошининг шаънига айтилган ҳуштакбозликлардан сўнг уни қўллаб-қувватлаган эди.

Жорий мавсумда Леау барча турнирларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 17:26, 12.04.2026.
Ўқилди: 653 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик