Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Илк бор Бундеслига клубига аёл бош мураббий тайинланди

Баҳо:
+ | -

Германиянинг “Унион” клуби “Ҳайденҳайм”га имкониятни бой бергач, бош мураббий Стеффен Баумгартни истеъфога чиқарди ва мавсум якунига қадар жамоани Мари-Луиза Эта бошқарадиган бўлди. Шу тариқа, Эта Бундеслига тарихидаги биринчи аёл бош мураббийга айланади.

34 ёшли мутахассис жорий мавсумда “Унион Берлин”нинг U-19 жамоасини бошқариб келаётган эди. У ёзда аёллар жамоаси бош мураббийи этиб тайинланишидан олдин, асосий жамоани мавсум охиригача бошқаради. Эта 2023 йил ноябрь ойида Марко Гроте қўл остида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган, шунингдек, Ненад Белица даврида ҳам мураббийлар штабида бўлган эди.

Берлин клуби жадвалнинг энг қуйи қисмидаги “Ҳайденҳайм”дан қабул қилинган 1:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ушбу ўзгаришни эълон қилди. Жамоа ҳозирда хавфли ҳудуддаги “Сант-Паули”дан 7 очко олдинда бормоқда.

Клубнинг профессионал футбол бўйича директори Хорст Хелдт вазият хатарли бўлиб қолаётганини таъкидлаган.

“Лигадаги ўрнимизни сақлаб қолиш учун бизга зудлик билан очколар керак. Қишки танаффусдан кейинги 14 ўйинда атиги икки ғалаба ва сўнгги ҳафталардаги ўйинлар ҳозирги таркиб билан вазиятни ўнглай олишимизга ишонч бермади. Шу боис ўзгаришларни амалга оширишга қарор қилдик”, дейди Хелдт.

Мари-Луиза Эта эса ўз тайинлови ҳақида шундай фикр билдирди:

“Бундеслигадаги ўрнимиз ҳали кафолатланмаган. Клуб бундай қийин вазифани менга ишониб топширганидан хурсандман. "Унион"нинг кучли томонларидан бири қийин вазиятларда бирлаша олишидир. Жамоа билан муҳим очколарни қўлга киритишимизга ишонаман”.

Эта 18 апрель куни “Вольфсбург”га қарши ўйинда Бундеслига тарихидаги биринчи аёл бош мураббий сифатида жамоасини майдонга бошлаб тушади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:10, 12.04.2026.
Ўқилди: 916 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5092]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2552]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2445]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2383]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1720]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1716]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1479]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1383]

Ферран Торрес фаолиятини «Атлетико»да давом эттириши мумкин [1324]

«Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» «Реал» футболчиси учун курашади [1314]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик