Кириш Регистрация
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа 2-1 Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/04 17:00 Динамо 1-2 Локомотив
12/04 17:00 Осасуна 1-1 Бетис
12/04 18:00 Парма 1-1 Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон 1-2 ОКМК
12/04 19:15 Мальорка 3-0 Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси 0-3 Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья 2-0 Лечче
12/04 21:30 Сельта 0-3 Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо 3-4 Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Миржалол Қосимов: «Қизиқарли ўйин кутаётгандик, шунинг гувоҳи бўлдик»

Баҳо:
+ | -

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Суперлиганинг 7-тури доирасида бўлиб ўтган "Андижон"га қарши ўйин борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

— Албатта, қизиқарли ўйин кутаётгандик, шунинг гувоҳи бўлдик. Бир томондан Андижонда ўйнаш осон эмас. Иккинчи тарафдан эса осон. Негаки, бу ерда футболни яхши кўришади, ишқибозлари жуда кўп. Йигитларга шуни таъкидлагандим ва қўйилган вазифани тўғри бажаришди. Биринчи бўлимда яхши ҳаракатланиб, охир-оқибат қилинган меҳнатимизни иккита гол билан кўрдик. Иккинчи бўлимга келадиган бўлсак, охирги 20-25 дақиқадан кейин ҳисобни ушлаб қолиш барибир руҳан таъсир қилади. Бу ҳам охирида панд бериб қўйиши мумкин эди. Футбол 90 дақиқа ўйналади. Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

— Ўйин охирларида ҳимоячи Шаҳзод Тоировни ҳам майдонга туширилиши ҳисобни сақлаб қолиш учунмиди?

— Албатта. Бундан олдинги учрашувни ҳам кўриб чиққандик. «Андижон» жамоаси узун узатмалар билан ўйнайди ва бўйдор ўйинчилари бор. Шунинг учун охирида учта марказий ҳимоячи билан ҳаракат қилдик. Дарвозамизга жуда яқин ўйнашди. Шу нарса таъсир кўрсатди. Иккинчи бўлимни 20-25-дақиқасигача яхши вазиятлар бор эди, прессинг ҳам қилинаётганди.

— Жамоадаги япониялик легионерлар охирги пайтларда асосий таркибда майдонга тушишмаяпти. Буни сабаби нимада?

— Бизда иккита япон бор. Биринчидан, ротасия. Ари кўп ўйнаётганди. Иккинчидан, ўзгартирдик ва иккита таянч ярим ҳимоячи билан ўйнадик. Бу ерда очиқ футбол ўйнаб бўлмайди. Энди кейинги учрашувга тайёргарлик кўрилади. Тақвим жуда ҳам зич. Жисмонан тезроқ тикланиш керак. Шу боис ҳам ўйинчиларни алмаштириб-алмаштириб ўйнатяпмиз, ҳозирча. У ёғини вақт кўрсатади.

Манба: @fcokmk
Киритилди: 01:18, 13.04.2026.
Ўқилди: 222 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик