Кириш Регистрация
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа 2-1 Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/04 17:00 Динамо 1-2 Локомотив
12/04 17:00 Осасуна 1-1 Бетис
12/04 18:00 Парма 1-1 Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон 1-2 ОКМК
12/04 19:15 Мальорка 3-0 Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси 0-3 Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья 2-0 Лечче
12/04 21:30 Сельта 0-3 Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо 3-4 Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Тимур Кападзе: “Ҳар томонлама устунликка эришиб, муҳим ғалабани қўлга киритдик”

Баҳо:
+3 | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сурхон” (2:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. “Лочинлар” устози одатдагидек, ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

- Бутун жамоани ғалаба билан табриклайман. Келган мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Керакли очколарни қўлга киритдик. Учрашув осон кечмади, биринчи бўлимда кўп жиҳатлар ўхшамади. Иккинчи бўлимда зарур кўрсатмалар берилгач, футболчилар яхши ўйин намойиш этишди. Ҳар томонлама устунликка эришиб, муҳим ғалабани қўлга киритдик. Энди кейинги баҳсга тайёргарлик кўрамиз, вақт зиқ. Ҳар бир учрашувга пухта ҳозирлик кўришимиз шарт. Максимал даражада ҳаракат қилиб, очколарни жамғаришимиз лозим..

- Биринчи голга қадар “Навбаҳор”ни таний олмадик. Аввалги ўйинларда, масалан, “Андижон”га қарши баҳсда рақибнинг xG кўрсаткичи юқори бўлган эди. Бу ҳолат сизни ўйлантирмаяптими?
- Улар бизга бирорта ҳам зарба беришмади. Қандай қилиб, хG бўлиши мумкин? Менимча, олдинга узатилган айрим паслар ҳам ҳисобга олинаётгандир. “Сурхон” ёшлардан ташкил топган яхши жамоа бўлиб, кучли прессинг қилади. Йигитлар ҳаракат қилишди, бу жиҳатларни янада яхшилаймиз. Учрашувнинг дастлабки қисмида прессингда хатоларга йўл қўйдик. Иккинчи бўлимда эса камчиликларни бартараф этдик. Рақиб жамоанинг имкониятлари ҳам кўп нарсага таъсир қилади. Андижондаги баҳсда футболдан кўра, кураш кўпроқ бўлган эди. Бугунги баҳсни таҳлил қилишимиз керак бўлган жиҳатлар мавжуд. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Футболчиларни янада ривожлантирамиз. Ҳар куни назарий машғулотлар ўтказамиз. Бугун майдонда ҳар бир футболчи яхши ўйин кўрсатди. Голли вазиятлар албатта бўлади. Ҳозир энг муҳими - очколарни жамғариш.

- Жамоанинг легионерлари ҳақида қандай фикрдасиз? Кати, Алекс ва Илич бугун яхши ўйнашди. Кати сариқ карточка сабаб алмаштирилдими?

- Катига нисбатан кўп саволлар бор эди, айниқса, прессинг масаласида. “Андижон”га қарши ўйиндан кейин қийин ҳолатда майдонга тушди. Ўша баҳс таъсири сезилди, тетик эмасди. Шунга қарамай, бор кучини сарфлади. Қолган легионерлар ҳам шундай ҳаракат қилишди. Таркибимиздаги 23 нафар футболчи бир-бирига муносиб. Ротация қилиш имконияти мавжуд ва апрелдаги зич тақвимда бу жуда зарур. Жароҳат олганлар сафга қайтишса, жамоага янада куч бағишлайди. Майдонда индивидуал маҳоратидан ташқари жамоавий ўйин ҳам катта аҳамиятга эга.

- Мерганов билан тўқнашувда Катига сариқ карточка кўрсатилди. Вазият қизил карточкага ҳам тортиши мумкин эди. Сиз бу борада ёрдамчи ҳакам билан баҳслашдингиз...
  - Дарвозабоннинг ўзи тўпга қараб чиқди. Агар дарвозабон биринчи ҳаракат қилса ва ҳужумчи тўп учун курашса, нима қилиш керак? Менимча, дарвозабон ўзи сакради. У тўпни тепмоқчи бўлди, лекин эплай олмади. Атай қилинган қоидабузарлик эса бошқа масала. Катида яхши имконият юзага келган эди, тезроқ ҳаракат қилганида гол уриши мумкин бўларди.

- Кападзеда сўз ва амал уйғунлиги кузатилмоқда. Бу мухлисларни қувонтирмоқда. Ротациялар имконият туфайлими ёки мажбуриятдан келиб чиқмоқдами?

- Бу ерда мажбурийлик йўқ. Ҳар бир футболчи кўрсатмаларимизни бажарса, ўз имкониятини намоён эта олади. Ўтган тур оғир кечганлиги сабабли, ротация зарур эди. Биринчи бўлимда курашлар кўп бўлади, бу эса куч сарфига таъсир қилади. Шунинг учун ҳар бир детални ҳисобга оламиз. Кимдир асосий таркибда, кимдир захирадан майдонга тушади. Муҳими - жамоага фойда келтириш. Уларнинг салоҳиятини яхши биламан. Жамоа 11 нафар футболчидан иборат эмас. Жароҳатлар ва кетма-кет ўйинлар бор. Шу боис ҳар бир футболчи ўзини асосий таркиб аъзоси деб ҳис қилиши керак. Ғалабада барчанинг ҳиссаси бор. Бир ёқадан бош чиқарсак, кучли бўламиз. Ниятимиз холис, мухлисларимиз дуода. Раҳбариятимиз ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Мақсадга эришиш учун биргаликда ҳаракат қилиш зарур. Айрим очколарни йўқотдик, аммо бу вақтинчалик ҳолат. Жамоада кўплаб янги футболчилар бор, уларни ўйинлар орқали яқиндан таниб бормоқдаман.

- Кўп ротациялар футболчиларнинг норозилигига сабаб бўлмаяптими?

- Йўқ, норозилик йўқ. Ҳар бир футболчини тонусда ушлашга ҳаракат қиляпман. Кетма-кет ўйинлар чарчоқни келтириб чиқаради. Шу йўл билан ўйинчилар майдонга тетик ҳолда чиқишади. Иккинчи бўлимда ўйинга қўшилган футболчилар жамоани кучайтиришади. Биринчи бўлимда ҳаво иссиқ бўлди, курашлар кўп кузатилди. Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар ўйинни ўзгартиришди. Футбол - 90 дақиқалик ўйин. Биз шунга тайёргарлик кўрамиз. Бу табиий ҳолат. Бу борада муаммо йўқ.

- Муҳаммадали Ғиёсов қачон сафга қайтади?
- Биз ҳам шуни кутяпмиз. У даволаниш жараёнини давом эттирмоқда. Ғиёсов рақиб ҳимоячилари учун жиддий муаммо туғдира оладиган футболчи. Ҳусайн Норчаэв ҳам қайтса, мен учун танлов янада мушкуллашади. Ҳозир эса очколарни жамлаб, жадвалда юқорилаш муҳим. Ҳар бир футболчидан унумли фойдаланамиз. “Олимпик” ҳамда терма жамоада ҳам шу тамойилга амал қилганман. Футболчи чақирилдими - демак, жамоага керак. Мен берган имкониятдан у қандай фойдаланиши муҳим.

— Футболчилик фаолиятингиздан буён сизни омадли инсон, деб аташади. Қайси жамоага борсангиз, чемпион бўлгансиз. Терма жамоа билан Олимпиада ва жаҳон чемпионати йўлланмалари ҳам чемпионликка тенг. Қачондир бу омад иш бермаслиги мумкин, деган ўй бўлганми?

- Ҳаётда доим тўғри йўл тутганман. Ишга қалбдан ёндашаман ҳамда нима нотўғри эканини яхши биламан. Катталарнинг дуосини олиб, ҳаммага бирдек муносабатда бўлишга ҳаракат қиламан. Инсон тўғри бўлса ва меҳнат қилса, албатта мақсадига етади. Керак бўлса, кеча-кундуз меҳнат қиламиз. Бирор натижага эришиш учун ҳаракат зарур. Ҳаракатда баракат. Худо ҳам йўлимизни очади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: @fcnavbahor
Киритилди: 08:32, 13.04.2026.
Ўқилди: 378 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик