Кириш Регистрация
23/05 21:00 Болонья 3-3 Интер
23/05 23:45 Лацио 2-1 Пиза
24/05 00:00 Бетис 2-1 Леванте
24/05 00:00 Жирона 1-1 Эльче
24/05 00:00 Хетафе 1-0 Осасуна
24/05 00:00 Мальорка 3-0 Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид 4-2 Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия 3-1 Барселона
24/05 00:00 Алавес 1-2 Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта 1-0 Севилья
24/05 00:00 Эспаньол 1-1 Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма - Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс
24/05 21:00 Наполи - Удинезе
24/05 23:45 Торино - Ювентус
24/05 23:45 Верона - Рома
24/05 23:45 Кремонезе - Комо
24/05 23:45 Лечче - Женоа
24/05 23:45 Милан - Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

«ПСЖ» Дембеле билан музокараларни тўхтатди

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» клуби яқин орада Усмон Дембеле билан янги шартнома борасида музокаралар ўтказишни режалаштирмаяпти.

L'Equipe нашрининг хабар беришича, томонлар муҳокамаларда танаффус қилишга қарор қилишган. Клуб ҳозир музокаралар учун қулай вақт эмас деб ҳисоблайди ва футболчи ҳам шу фикрда. «ПСЖ» учун яқин ойлардаги асосий устувор вазифа — Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этиш.

Шу билан бирга, манбанинг қайд этишича, Париж гранди раҳбарияти футболчи борасидаги позициясини қайта кўриб чиқиши мумкин: Чемпионлар лигасининг чорак финали ёки ярим финалидаги муваффақиятсизлик клубни таркибни янгилашга ва ёшроқ футболчиларга эътибор қаратишга ундаши эҳтимол.

Мавсумнинг биринчи ярмида ҳужумчи доимий жароҳатлардан азият чекди, бу ҳам шубҳалар пайдо бўлишига сабаб бўлди. Май ойида Усмон Дембеле 29 ёшга тўлади. Агар у «ПСЖ»ни тарк этса, фаолиятини давом эттириши учун энг эҳтимолий вариант Саудия Арабистони чемпионати бўлиб турибди.

Киритилди: 11:11, 13.04.2026.
Ўқилди: 1276 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик