Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Пеп Шеркига танбеҳ берди: «Доннарумманинг ёнида нима бор?»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳужумкор ярим ҳимоячи Райан Шеркининг ўйини ҳақида фикр билдирди.

22 ёшли футболчи якшанба куни Премьер-лига доирасида кечган «Челси»га қарши баҳсда (3:0) иккита голли узатмани амалга ошириб, «шаҳарликлар»нинг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.

«Шерки АПЛдаги илк мавсумидаёқ ҳайратланарли статистика қайд этмоқда, у жуда иқтидорли. Бу ноёб ҳолат. Ота-онаси унга катта истеъдод беришган, аммо бу — олдинги чизиқда, Холандга яқинроқ ўйнаш учун берилган талант. У эса баъзида Доннарумманинг ёнига тушиб кетмоқда, бу мутлақо мантиқсиз. Биринчи бўлимда Райан нима қилди? У менинг ёнимда юрганди! Олдинга бор, Холанднинг, вингерларнинг ва ҳужумкор ярим ҳимоячиларнинг ёнига — табиий иқтидорингдан фойдалан! Агар у шуни ўзлаштириб олса, буюк футболчига айланади», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтирмоқда City Report.

Райан Шерки ўтган йилнинг ёзида «Лион» клубидан «Манчестер Сити»га ўтган эди.

Киритилди: 11:22, 13.04.2026.
Ўқилди: 1031 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик