Кириш Регистрация

«Реал» мураббийлар штабида хавотир пайдо бўлди

Баҳо:
+ | -

Чоршанба куни Мадриднинг «Реал» клуби Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасида «Бавария»га қарши жавоб учрашувини ўтказади.

«Қаймоқранглилар»га Мюнхенда фақат ғалаба керак — ўтган ҳафта улар ўз майдонларида 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришган эди. Diario AS нашрининг таъкидлашича, муҳим баҳс олдидан «Реал»да Эдуардо Камавинганинг имкониятларига шубҳа билан қарала бошланди: ярим ҳимоячининг «Жирона»га қарши яқин орада бўлиб ўтган ўйиндаги ҳаракатлари мураббийлар штабида ижобий таассурот қолдирмаган. Шу сабабли, Орельен Тчуамени дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборишига қарамай, Камавинга асосий таркибдаги жойидан маҳрум бўлиши мумкин.

«Бавария» — «Реал» учрашуви Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади. Ушбу жуфтлик ғолиби ярим финалда «ПСЖ» ёки «Ливерпуль» жамоаларидан бири билан куч синашади.

Киритилди: 12:30, 13.04.2026.
Ўқилди: 2296 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6129]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3480]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3082]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2740]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2220]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2142]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2059]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1949]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1948]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1689]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик