Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария

Бернарду Силва АПЛда Роналду ва Боа Мортени ортда қолдириб, рекорд ўрнатди

Баҳо:
+ | -

Бернарду Силва Премьер-лига тарихида энг кўп ўйин ўтказган португалиялик футболчига айланиб, якка пешқадам бўлиб олди.

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Англия чемпионатида 297 та ўйин ўтказди ва Луиш Боа Мортедан ўзиб кетди — «Арсенал», «Фулхэм» ва «Вест Хэм» клубларининг собиқ аъзоси ҳисобида 296 та ўйин бор эди.

Кучли учликни Криштиану Роналду якунлаб беради, у АПЛда 236 та учрашувда майдонга тушган. «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш тўртинчи (223), «Ливерпуль»нинг собиқ ҳужумчиси Диогу Жота бешинчи (190), «Челси» аъзоси Педру Нету 8-ўрин (176) ва «Сити» ҳимоячиси Рубен Диаш 10-ўрини (169) эгаллаб турибди.

Аввалроқ Бернарду Силва мавсум якунида «Манчестер Сити»ни тарк этиши ҳақида хабар берилган эди. Ярим ҳимоячи 2017 йилдан бери клуб шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Киритилди: 13:34, 13.04.2026.
Ўқилди: 655 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик