Кириш Регистрация

Яя Туре: «Манчестер Сити» чемпионлардек ўйин кўрсатишни бошлади»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Яя Туре жамоанинг АПЛ 32-тури доирасида «Челси»га қарши ўйинидан (3:0) олган таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Стэмфорд Бридж»да «Челси» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги баҳсни бевосита кузатганимдан хурсандман. «Сити» ижросида ажойиб иккинчи бўлим гувоҳи бўлдик — улар ҳақиқий чемпионлардек кўринишни бошлашмоқда», — деб ёзди Туре.

Айни дамда «Сити» пешқадам «Арсенал»дан 6 очко орқада қолмоқда, бироқ Гвардиола шогирдларида захира ўйини мавжуд. Жамоалар 19 апрель куни ўзаро тўқнаш келишади.

Киритилди: 13:36, 13.04.2026.
Ўқилди: 867 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик