Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

16 ёшли вундеркинд АПЛ клубларининг ярмини қизиқтириб қўйди

Баҳо:
+ | -

«Лестер Сити»нинг ёш вингери Жереми Монгага Англия Премьер-лигасининг бир йўла бир нечта топ-клублари қизиқиш билдирмоқда.

TEAMtalk нашрининг хабар беришича, Англия чемпионати жамоаларининг қарийб ярми 16 ёшли футболчини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Асосий даъвогарлар қаторида «Манчестер Юнайтед», «Арсенал» ва «Манчестер Сити» номлари тилга олинмоқда — ушбу клублар расмий таклиф юборишга тайёр.

Монга аллақачон тарихга киришга улгурди: у 15 ёш-у 271 кунлигида майдонга тушиб, Премьер-лига дебютантлари орасида иккинчи энг ёш футболчига айланди. «Лестер»нинг Чемпионшипдан тушиб кетиш хавфи остида тургани сабабли, унинг келажагига бўлган қизиқиш янада ортди.

Қайд этилишича, футболчи атрофидаги вазиятни, шунингдек, «Ливерпуль», «Тоттенхэм», «Ньюкасл», «Астон Вилла», «Брайтон» ва «Брентфорд» клублари ҳам диққат билан кузатиб бормоқда.

Киритилди: 16:34, 13.04.2026.
Ўқилди: 973 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик