Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор 2-2 ОКМК
17/07 20:00 Машъал 1-0 Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор 1-1 Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

"Ювентус" Опендани сотиб олди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Ювентус» клуби Германиянинг «РБ Лейпциг» жамоаси ҳужумчиси Луи Опендани сотиб олиш пунктини фаоллаштирди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқларида хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, немис клуби билан тузилган келишувнинг умумий қиймати 46 миллион еврони ташкил этади. Ушбу суммага ижара ҳақи, доимий трансфер ва футболчининг маоши киритилган.

Ижара шартномасига кўра, агар «Ювентус» чемпионатни ўнинчи ўриндан паст бўлмаган поғонада якунласа, Опендани сотиб олиш мажбурий этиб белгиланган эди. Турнир ҳали якунига етмаган бўлса-да, жамоанинг бундан пастроққа тушиб кетмаслиги аллақачон аниқ бўлиб улгурган. «Ювентус» бельгиялик юлдузни ўз сафида олиб қолмоқчи эмас ва ҳужумчини ёзги трансфер ойнасида сотиб юборишни режалаштирмоқда.

Жорий мавсумда Опенда клуб миқёсидаги барча мусобақаларда жами 31 та ўйинда майдонга тушди ва бор-йўғи 2 та гол урди.

Киритилди: 17:36, 13.04.2026.
Ўқилди: 942 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик