Кириш Регистрация
23/05 21:00 Болонья 3-3 Интер
23/05 23:45 Лацио 2-1 Пиза
24/05 00:00 Бетис 2-1 Леванте
24/05 00:00 Жирона 1-1 Эльче
24/05 00:00 Хетафе 1-0 Осасуна
24/05 00:00 Мальорка 3-0 Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид 4-2 Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия 3-1 Барселона
24/05 00:00 Алавес 1-2 Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта 1-0 Севилья
24/05 00:00 Эспаньол 1-1 Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма - Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс
24/05 21:00 Наполи - Удинезе
24/05 23:45 Торино - Ювентус
24/05 23:45 Верона - Рома
24/05 23:45 Кремонезе - Комо
24/05 23:45 Лечче - Женоа
24/05 23:45 Милан - Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

“Арсенал”ни бошқариш учун асосий номзод маълум бўлди — манба

Баҳо:
+ | -

“Арсенал” мавсумнинг ҳал қилувчи палласида муваффақиятсиз натижалар қайд эта бошлади. Агар Премьер Лига пешқадами мавсумни совринсиз якунласа, мураббий Микель Артета истеъфога чиқарилиши мумкин.

Мавсум давомида устунлик қилган “канонирлар” сўнгги тўртта ўйиннинг учтасида мағлуб бўлди. Улар аллақачон Англия Кубогидан чиқиб кетди. Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, агар клуб АПЛ ёки Чемпионлар Лигаси бош совринини қўлга кирита олмаса, Артета етти йиллик фаолиятидан сўнг жамоадан кетади.

Артетанинг шартномаси 2027 йилгача амал қилади, бироқ уни узайтириш бўйича музокаралар ҳақида аниқ маълумот мавжуд эмас. Манбаларнинг таъкидлашича, совринсиз мавсум унинг мақомида “туб бурилиш” ясаши мумкин.

Қайд этилишича, ҳозирда “Комо” клубини бошқараётган ва “Арсенал”да футболчи сифатида саккиз йил тўп тепган Сеск Фабрегас Артета ўрнига асосий номзод бўлиб турибди. 2010 йилги Жаҳон чемпиони Италиядаги муваффақиятли фаолияти ва “Комо”нинг жозибали ўйин услуби туфайли “тўпчилар” раҳбарлари орасида юқори баҳоланмоқда.

Фабрегаснинг “Комо” билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. 2025 йилда у Бундеслига вакили “Лейпциг” бош мураббийлигига номзод сифатида кўрсатилган эди, сўнгги хабарлар эса унинг яна бир собиқ клуби — “Челси” ҳам вазиятни кузатиб бораётганидан дарак бермоқда.

“Арсенал” 15 апрель оқшомида Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасида “Спортинг”га қарши жавоб учрашувини ўтказади. Лиссабондаги биринчи ўйинда “канонирлар” Кай Ҳаверцнинг сўнгги дақиқаларда урган голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Агар лондонликлар кейинги босқичга йўл олса, ярим финалда “Атлетико Мадрид” ёки “Барселона” билан тўқнаш келади.

Артета жамоасини 19 апрель куни АПЛ 33-тури доирасида “Манчестер Сити”га қарши чемпионлик баҳси кутмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:30, 13.04.2026.
Ўқилди: 1282 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик