Кириш Регистрация
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф 1-1 Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор 2-1 Машъал
13/04 20:15 Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина 1-0 Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Слот: «Вазифа қийин, лекин имконсиз эмас»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» бош мураббийи Арне Слот Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасидаги «ПСЖ»га қарши жавоб ўйини олдидан ўз фикрларини билдирди. Парижда кечган дастлабки баҳсда мерсисайдликлар 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришган эди.

«Аввало, мен футболчиларга ҳисоб 0:2 эканлигини эслатдим. Таассуротлар бундан ҳам ёмонроқ эди, лекин аслида биз 0:2 ҳисобида ютқаздик. Иккинчидан, жорий мавсумдаги йирик ўйинларда биз аллақачон ажойиб ўйинлар намойиш этдик. Бошқачароқ ўтган баҳслар ҳам бўлди, буни тушунаман, лекин яхшилари ҳам етарли эди. Айниқса, катта тўқнашувлар.

Менинг қўл остимда ўтказилган 49 та уй учрашувининг 36 тасида биз иккита ёки ундан кўп гол урдик. Тўғри, биз ҳар доим ҳам «ПСЖ»га қарши ўйнамаганмиз, буни англаб турибман, лекин рақибларимиз орасида кучли жамоалар кўп эди. Шундай экан, эртага қандайдир фавқулодда натижа кўрсата олишимизга ишонч бор. Биз Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолибига қарши майдонга тушамиз. Вазифа қийин, лекин имконсиз эмас», — деди Слот журналистларга.

Киритилди: 23:19, 13.04.2026.
Ўқилди: 451 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик