Кириш Регистрация

Одил Ҳамробеков ҳаракат қилаётган «Трактор» Элит ОЧЛ ўйини учун Саудияга етиб борди

Баҳо:
+ | -

Эроннинг «Трактор» клуби Яқин Шарқдаги кескин вазият фонида Саудия Арабистонига етиб келди ва 13 апрель куни ОЧЛ 1/8 финали доирасида «Шабаб Ал-Аҳли» жамоасига қарши майдонга тушишини тасдиқлади, деб хабар бермоқда AP.

«Трактор» жамоаси узоқ давом этган сафардан сўнг, 12 апрель куни Жидда шаҳрига етиб борди: клуб аъзолари аввал Эрон шимоли-ғарбидаги Табриздан Туркиягача ер усти транспортида, сўнгра Истанбулдан самолётда парвоз қилишган.

«Ушбу ўйин олдидан ҳолатимиз анча мураккаб, «Шабаб»га қарши кечадиган 90 дақиқа биз учун оғир кечади», — деди «Трактор» бош мураббийи Муҳаммад Рабии матбуот анжуманида.

Эрон чемпионати тўхтатиб қўйилгани сабабли, жамоа 28 февралдан бери расмий учрашувларда майдонга тушмаган.

«Бизда бўлажак ўйинларда ғалаба қозониш ва Осиё финалига чиқиш борасида катта амбициялар бор. Эртанги баҳсдан бошлаб, яқин вақт ичида дуч келган жиддий қийинчиликларга қарамай, ҳамма бизнинг юқори даражамизни кўради», — дея қўшимча қилди мураббий.

«Шабаб Ал-Аҳли» ва «Трактор» ўртасидаги баҳс 14 апрель куни Тошкент вақти билан соат 19:45 да бошланиши режалаштирилган.

Киритилди: 06:21, 14.04.2026.
Ўқилди: 1161 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик