Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Фигу: «Жуд Беллингем «Реал»нинг ҳар бир ўйинида майдонга тушиши шарт»

Баҳо:
+ | -

«Реал»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Луиш Фигунинг фикрича, Жуд Беллингем ҳар бир ўйинда иштирок этиши керак.

Чоршанба куни «Реал» Чемпионлар лигаси 1/4 финалининг жавоб учрашувида «Бавария» билан тўқнаш келади. Мадридликлар ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени биринчи ўйинда (1:2) мавсумдаги учинчи сариқ карточкасини олгани сабабли ушбу баҳсни ўтказиб юборади.

«Бу жиддий йўқотиш. Тчуамени — жамоанинг муҳим ўйинчиси, лекин менимча, «Реал»да унинг ўрнини боса оладиган вариантлар бор.

Бу Беллингем бўлиши мумкинми? Ҳа, шундай деб ўйлайман. «Бернабеу»даги дастлабки баҳсда у захирадан жуда яхши тушди ва вазиятни ўзгартира оладиган ҳал қилувчи омил бўлиш учун етарлича сифатларга эга эканлигини кўрсатди. Менинг назаримда, Беллингем доим ўйнаши керак, бу мантиқан тўғри», — деди Фигу.

Киритилди: 06:58, 14.04.2026.
Ўқилди: 638 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик