Кириш Регистрация
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф 1-1 Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор 2-1 Машъал
13/04 20:15 Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина 1-0 Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико - Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль - ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

ОЧЛ. «Ас-Садд» драматик баҳсда «Ал-Ҳилол»ни пенальтиларда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичида «Ал-Ҳилол» ва «Ас-Садд» ўртасидаги учрашув ҳақиқий триллерга айланди. Асосий ва қўшимча вақт 3:3 ҳисобида якунланди, пенальтилар сериясида эса Қатар клуби 4:2 ҳисобида устун келди.

Учрашувда саудияликлар уч бор ҳисобда олдинга чиқди, аммо «Ас-Садд» ҳар сафар жавоб қайтарди.

Ҳисобни 29-дақиқада Сергей Милинкович-Савич очди. Орадан етти дақиқа ўтиб, Клаудиньо ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда Салим Ад-Давсарий яна «Ал-Ҳилол»ни олдинга олиб чиқди, аммо Рафа Мухика яна тенгликни таъминлади.

65-дақиқада захирадан тушган Маркос Леонардо «Ал-Ҳилол»ни учинчи бор олдинга чиқарди. Бироқ 70-дақиқада Роберто Фирмино ҳисобни яна тенглаштириб, ўйинни қўшимча вақтга олиб чиқди.

Қўшимча вақтда ғолиб аниқланмади ва ҳаммаси пенальтилар сериясида ҳал бўлди. Бу ерда «Ас-Садд» аниқроқ ҳаракат қилди — 4:2.

Қатарликларнинг сўнгги зарбасини жамоа сардори Акрам Афиф аниқ амалга оширди. "Ал-Ҳилол" сафида эса Карим Бензема пенальтини голга айлантира олмади.

Энди Қатар клуби чорак финалда Япониянинг «Виссел Кобе» жамоасига қарши майдонга тушади.

Осиё Чемпионлар лигаси, 1/8 финал
14 апрель 2026 йил
«Ал-Ҳилол» — «Ас-Садд» 3:3 (пенальтилар — 2:4)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:02, 14.04.2026.
Ўқилди: 1051 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик