«Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Лидс»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйиндан сўнг «қизил иблислар»нинг собиқ футболчиси Рой Кин ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ярим ҳимоя мутлақо кўринмади, айниқса биринчи бўлимда. На энергия бор, на сифат. Ўйинни бунчалик суст бошлаганингдан кейин, вазиятни ўнглаш жуда қийин кечади. Югуриш керак, «Манчестер Юнайтед» эса югурмади. Фақатгина ўйин охирида бироз ҳаракат қилишди, аммо унда кеч бўлган эди», — дея Киннинг сўзларини келтиради The Touchline нашри.
«Манчестер Юнайтед» мағлубиятга учраган бўлса-да, Премьер-лига турнир жадвалида учинчи ўринда қолди. Навбатдаги турда «қизил иблислар» сафарда «Челси»га қарши баҳс олиб боришади. Учрашув шанба куни, 18 апрель санасида бўлиб ўтади.













