"Реал" яримҳимоячиси Месут Озил шу трансфер мавсумидаёқ жамоани тарк этишга қарор қилди. Бу ҳақда El Confidencial хабар тарқатган.
Манбанинг қайд этишича, футболчи маошини оширишларини хоҳлаган, аммо мадридликлар раҳбарияти унинг бу илтимосига рад жавобини берганлар.
Аммо Германия терма жамоаси аъзоси учун ҳали бирор клуб расмий таклиф билан чиққан эмас.
Қайд этиш жоиз, айни пайтда Озилнинг "Реал"даги маоши йилига 7 миллион еврони ташкил этади.













