Журналист Игорь Циганик Украина терма жамоасининг ЖЧ–2026 га чиқа олмаганидан сўнг, бош мураббийнинг эҳтимолий ўзгариши ҳақида фикр билдирди.
«Менинг тушунишимча, Ребров бош мураббий сифатида қолмайди. Ҳозирда жамоани ким бошқариши масаласи ҳал қилинмоқда. Фамилиясими? Бу — Маркевич, у жамоани қабул қилиб олиши керак», — деди журналист ўзининг YouTube-каналида.
Эслатиб ўтамиз, Украина терма жамоаси ЖЧ–2026 йўлланмаси учун ўтиш ўйинларига қадар етиб келган эди. Ярим финал баҳсида Сергей Ребров шогирдлари Швеция миллий жамоасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Мундиал шу йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар Шимолий Америкада бўлиб ўтади.













