«Брайтон» жамоасининг таянч ярим ҳимоячиси Карлос Балеба фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Theatre of Red нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «қизил иблислар» 22 ёшли камерунлик футболчини сотиб олишга уриниб кўришган, бироқ трансфер суммаси бўйича келиша олишмаган эди. Хабарларга кўра, келаётган ёзги трансфер ойнасида «Манчестер Юнайтед» Балебани қўлга киритиш учун яна бир бор ҳаракат қилади.
«Олд Траффорд»да ушбу келишув «Брайтон» томонидан 2025 йилда сўралган 115 миллион евродан анча паст нархда амалга ошишига ишонч ортиб бормоқда.
Жорий мавсумда Балеба барча турнирларда 30 та ўйинда майдонга тушди, бироқ ҳозирча бирорта ҳам самарали ҳаракатни (гол ёки ассист) ўз ҳисобига ёзиб қўя олгани йўқ.













