«Бавария»нинг афсонавий дарвозабони Мануэль Нойер, турли миш-мишларга қарамай, Англия Премьер-лигасининг бирор-бир клуби билан музокара олиб бораётгани йўқ. Бу ҳақда нуфузли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, Нойер ҳозирда бор эътиборини мавсумнинг ҳал қилувчи палласига қаратган. У «Бавария» билан амалдаги шартномасини яна бир йилга узайтириш ёки узайтирмаслик масаласини мавсум якунланганидан кейин ҳал қилади.
Март ойи охирида германиялик посбон 40 ёшни қарши олди. Жорий мавсумда Нойер барча турнирларда 32 та ўйинда иштирок этиб, 30 та гол ўтказиб юборди ва 11 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.













