Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

"Бавария" АПЛ ҳужумчисини кузатмоқда

Баҳо:
+ | -

«Сандерленд»нинг марказий ҳужумчиси Брайан Бробби фаолиятини «Бавария»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Independent журналисти Мигель Делани хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, Германия гранди 24 ёшли нидерландиялик футболчини фаол кузатиб бормоқда. Таъкидланишича, «Бавария» Броббини Николас Джексон ўрнига Харри Кейннинг дублёри (ўринбосари) сифатида кўриб чиқмоқда.

Жорий мавсумда Бробби барча мусобақаларни ҳисобга олганда 27 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди. Бундан ташқари, ҳужумчи ҳисобида битта голли узатма ҳам мавжуд.

Броббининг «Сандерленд» билан шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 18:14, 14.04.2026.
Ўқилди: 661 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик