Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Нойер: «Тарихдаги энг буюк дарвозабон эканлигимни айтиш қийин»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» посбони Мануэль Нойер Чемпионлар Лигасининг «Реал Мадрид»га қарши жавоб ўйини олдидан ўз мақоми ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Мен тарихдаги энг буюк дарвозабонманми? Буни айтиш қийин — ҳаммаси қайси давр ҳақида гапираётганимизга боғлиқ. Топ-даражадаги дарвозабонлар жуда кўп. Сўнгги ўн йилликларда камида 10 та шундай футболчини санаш мумкин. Ҳар бирининг ўз услуби бор.

Эртага Тибо Куртуанинг бундай муҳим ўйинни ўтказиб юбориши жуда афсусланарли. Ўтмишда ҳам Шмейхель, Кан, Касильяс, Буффон каби афсоналар бўлган. Ҳозир эса Куртуа бор. Жуда кўп кучли дарвозабонлар ўтган ва ҳар бирининг ўз кучли томонлари бўлган. Ким энг яхши эканлигини айтиш мураккаб», — деди Нойер.

Эслатиб ўтамиз, «Реал»га қарши Мадридда кечган дастлабки баҳсда 40 ёшли Нойер 9 та сейв ижро этиб, жамоасининг ғалабасига (2:1) улкан ҳисса қўшган эди. Эртага Мюнхенда уни яна бир катта синов кутмоқда.

Ўйин эртага, 15 апрель куни Тошкент вақти билан тунги соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 20:40, 14.04.2026.
Ўқилди: 593 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик