Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

«Реал» ёзда асосий жамоа ҳужумчиси ҳуқуқларининг 50 фоизини сотади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида асосий жамоа ҳужумчиларидан бири билан хайрлашишни режалаштирмоқда. Журналист Лукас Наварретенинг «The Athletic» нашрига таяниб хабар беришича, «қаймоқранглилар» мавсум якунида испаниялик ҳужумчи Гонсало Гарсияни сотиб юборишни кўзламоқда.

Манбанинг таъкидлашича, «Қироллик клуби» футболчини тўлиқ қўйиб юбормоқчи эмас. Клуб ўзининг анъанавий стратегиясига содиқ қолган ҳолда, футболчининг трансфер ҳуқуқларининг 50 фоизини ўзида сақлаб қолмоқчи. Бу келажакда уни қайта сотиб олиш ёки бошқа клубга сотилган тақдирда сумманинг ярмини қўлга киритиш имконини беради.

Жорий мавсумда 22 ёшли Гонсало Гарсия «Реал Мадрид» сафида барча турнирларда 33 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 6 та гол ва 2 та голли узатма мавжуд. Эътиборлиси, у Испания Суперкубоги финалида «Барселона»га қарши баҳсда (2:3) битта гол ва битта ассист қайд этишга муваффақ бўлган эди.

Гонсало Гарсия 2025 йилда клуб билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган бўлса-да, раҳбарият унинг доимий ўйин амалиётига эга бўлиши учун бошқа клубга ўтиши фойдали деб ҳисобламоқда. Ҳозирда унга АПЛ ва Ла Лиганинг бир неча клублари қизиқиш билдирмоқда.

Киритилди: 21:38, 14.04.2026.
Ўқилди: 1053 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик