Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

Тарихий натижа! Жавоҳир Синдаров — FIDE Номзодлар турнири ғолиби!

Баҳо:
+5 | -

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров Кипрда ўтказилаётган шахмат бўйича 2026 йилги Номзодлар турнирида ғолибликни қўлга киритди. 20 ёшли Синдаров учун турнир муваффақиятли бўлди. 13-турда Синдаров дунёнинг энг кучли шахматчиларидан бири, нидерландиялик Аниш Гирига қарши дона сурди.

Ушбу баҳс 57-юришда дуранг натижа билан якунланди. Мазкур кўрсаткич эвазига Жавоҳир турнир жадвалидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади. Айни пайтда Синдаров 9,5 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди. У энг яқин таъқибчиси Аниш Гири билан 2 очколик фарқни сақлаб қолди ва турнир якунланишига бир тур қолганда чемпионликни расмийлаштирди. Синдаров сўнгги, 14-турда хитойлик Вей-Йи билан баҳс юритади.

Умуман олганда, ўзбекистонлик шахматчилар орасида илк бор Номзодлар турнирида қатнашаётган Синдаров мусобақани мағлубиятсиз давом эттирмоқда. У ортда қолган турларда Андрей Есипенко, Рамешбабу Прагнанандҳа (икки марта), Фабиано Каруана, Ҳикару Накамура ва Вей Йи каби кучли гроссмейстерлар устидан ғалаба қозонди.

14 турдан иборат мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 700 минг АҚШ долларини ташкил этади.

Жавоҳир Синдаров 15 апрелга қадар давом этадиган мазкур турнир ғолиби сифатида амалдаги Жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражуга қарши шахмат тожи учун кечадиган баҳсда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Турнир санаси ва манзили FIDE томонидан эълон қилинади.

Шунингдек, Синдаров live рейтингда 2775,5 очко жамғариб, дунёнинг 5-рақамли шахматчисига ҳам айланди. Ундан юқорида ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов (2780), Фабиано Каруана (2784,9), Ҳикару Накамура (2794,1) ва Магнус Карлсен (2840) жойлашган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:47, 14.04.2026.
Ўқилди: 1492 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик