Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

«Ливерпуль» барча турнирларни кетма-кет тарк этмоқда

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» катта эҳтимол билан бу мавсумни совринсиз якунлайди.

Арне Слот шогирдлари бугун кетма-кет иккинчи бор «ПСЖ»га имкониятни бой беришди (0:2) ва Чемпионлар лигасининг чорак финалида мусобақа билан хайрлашишди.

Бундан олдин, 4 апрель куни мерсисайдликлар Англия кубоги баҳсларида «Манчестер Сити»дан қақшатқич мағлубиятга учраб (0:4), турнирни тарк этган эдилар.

АПЛда эса «қизиллар» чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун фақат математик имкониятларни сақлаб қолишган: мавсум якунланишига олти тур қолганда улар пешқадам «Арсенал»дан 18 очкога ортда қолмоқда. Шу тариқа, шу ҳафта охиридаёқ АПЛда ғолиб чиқиш имконияти бутунлай йўқотилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» октябрь ойида Лига кубогидан чиқиб кетган, августда эса Англия Суперкубоги учун баҳсда мағлуб бўлган эди.

Киритилди: 02:24, 15.04.2026.
Ўқилди: 421 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик