«Милан» Первис Эступиньян борасида якуний қарорга келди — унинг «Интер» дарвозасига урган ғалаба голи ҳам клубдаги ўрнини сақлаб қолиш учун етарли бўлмади.
«Россонерилар» раҳбарияти футболчининг агентини ёзда Эступиньян билан хайрлашиш ниятида эканлиги ҳақида аллақачон хабардор қилган. Унга Англиянинг «Тоттенхэм» ва Мадриднинг «Атлетико» клублари қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Милан» эквадорлик футболчини Англиянинг «Брайтон» клубидан 19 миллион евро эвазига сотиб олган эди.
Ҳозирда Массимилиано Аллегри бошқарувидаги клуб Италия А Серияси турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.













