Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

«Атлетико» молдовалик 16 ёшли иқтидор билан профессионал шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби расмий сайтида молдовалик дарвозабон Октавиан Гяур билан шартнома имзолангани ҳақида хабар эълон қилинди. Ҳозирда ўн олти ёшда бўлган футболчи учун бу фаолиятидаги илк профессионал шартнома ҳисобланади.

Бунга қадар Гяур Мадрид клуби академиясида шуғулланиб келган ва ёшлар таркибидаги ўйинларда аллақачон ўзини кўрсатишга улгурган эди. Клуб раҳбарияти ундаги юқори салоҳиятни кўриб, узоқ муддатли ҳамкорлик қилишга қарор қилди.

Ўз ватани — Молдовада Гяур 17 ёшгача бўлган футболчилардан иборат миллий терма жамоа шарафини ҳимоя қилади ва ҳозиргача ушбу жамоа сафида саккизта учрашувда майдонга тушган.

Киритилди: 08:08, 15.04.2026.
Ўқилди: 384 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик