Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

Неймар Ламин Ямалнинг «тўп устига ўтириш» ҳаракатини такрорлади

Баҳо:
+ | -

«Сантос» Копа Судамерикана доирасида Парагвайнинг «Реколета» жамоаси билан дуранг ўйнади (1:1). Учрашувнинг 4-дақиқасида Неймар ҳисобни очган бўлса, рақиблар биринчи бўлим якунида пенальтидан йўлланган аниқ зарба билан жавоб қайтаришди.

The Touchline нашрининг қайд этишича, Неймар ўйин эпизодларидан бирида Ламин Ямалнинг ҳаракатини атайлаб такрорлаган: у худди 18 ёшли испаниялик футболчи бир оз аввал Чемпионлар лигаси чорак финалидаги «Атлетико»га қарши баҳсда қилганидек, тўп устига ўтириб олди. Тахминларга кўра, бразилиялик юлдуз шу тариқа уни ўзига кумир деб биладиган «Барселона» вингерига ҳурмат бажо келтирган.

Эътиборли жиҳати шундаки, сешанба оқшомида Ямал ҳам айнан 4-дақиқада гол урган эди. Ўша ўйинда «Барса» Мадридда «матрасчилар»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди, бироқ бу ярим финалга чиқиш учун камлик қилди — икки ўйин натижасига кўра 2:3.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2013 йилдан 2017 йилгача Каталония гранди шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 08:46, 15.04.2026.
Ўқилди: 972 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик