Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

Экитике узоқ вақтга сафдан чиқди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ҳужумчиси Уго Экитике Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасида «ПСЖ»га қарши кечган жавоб ўйинида жиддий жароҳат олди. Футболчи биринчи бўлим давомида Муҳаммад Салоҳга алмаштирилган эди.

Lequipe нашри тарқатган маълумотга кўра, 23 ёшли франциялик ҳужумчининг товон пайи узилган. Ушбу жароҳатдан сўнг тўлиқ тикланиш учун футболчига тахминан тўққиз ой вақт керак бўлади.

Бу дегани, Экитике нафақат жорий мавсумнинг қолган қисмини, балки шу йилнинг ёзида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати – 2026 баҳсларини ҳам ўтказиб юборади. Бу Франция терма жамоаси ва «Ливерпуль» учун катта йўқотишдир.

Эслатиб ўтамиз, «қизиллар» Экитикени 2025 йилнинг ёзида Франкфуртнинг «Айнтрахт» клубидан 95 миллион евро эвазига сотиб олишган эди. Эндиликда жамоа ҳужум чизиғида асосий юклама яна Салоҳ ва бошқа етакчилар зиммасига тушади.

Киритилди: 14:21, 15.04.2026.
Ўқилди: 533 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик