Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

Пети «ПСЖ»нинг «Ливерпуль»га қарши ўйини ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Эммануэль Пети Чемпионлар Лигаси чорак финалидан ўрин олган «ПСЖ» ва «Ливерпуль» ўртасидаги жавоб баҳсида Париж клуби кўрсатган ўйинни кескин танқид қилди.

«Бу ўйин мени ҳайратда қолдирмади. Биринчи бўлимда "ПСЖ" "Ливерпуль" билан тенгма-тенг ўйнади. Иккинчи бўлимда эса жамоа мағлубиятга жуда яқин келиб қолди, аммо Сафонов ва менинг назаримда ажойиб ўйин ўтказган Маркиньос туфайли бардош бера олди.

"Ливерпуль" уларнинг устига худди момақалдироқдек ёпирилди — бу менга ўтган йилги "Астон Вилла"га қарши ўйинни эслатиб юборди, фақат голларсиз. Шахсан менга "ПСЖ"нинг ўйини хавотирли туюлди», — деди Пети.

Эслатиб ўтамиз, икки ўйин натижасига кўра «ПСЖ» (4:0) кейинги босқичга чиққан бўлса-да, «Ливерпуль»нинг кучли босими ва жароҳатлар парижликлар учун ярим финал олдидан жиддий қўнғироқ бўлди.

Киритилди: 14:42, 15.04.2026.
Ўқилди: 298 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик