Қозоғистонлик шахматчи Бибисора Асаубаева Кипрнинг Пафос шаҳрида бўлаётган Номзодлар турнирининг 13-туридан кейин ғолибликни қўлга киритган Жавоҳир Синдаровни ғалаба билан табрикди. Шунингдек, у мухлислар томонидан энг кўп берилаётган “Жавоҳир билан муносабатларингиз қандай?” деган саволга ҳам жавоб берди:
“Мен Жавоҳир учун жуда хурсандман ва у билан фахрланаман. Биз бир-биримизни беш йилдан бери таниймиз, бир-биримизнинг ютуқларимизга гувоҳ бўлиб, бирга улғайдик. Менимча, Жавоҳир дунёдаги энг меҳрибон инсонлардан бири. Унинг ғалабасидан чин дилдан қувондим, у бунга тўлиқ лойиқ эди”, дейди Асаубаева.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жавоҳир Синдаровнинг бувиси ҳам ушбу муносабатларга тўхталиб, агар ёшлар хоҳлашса, оиласи бунга рози эканлигини таъкидлаган эди.
Маълумот учун, Синдаров Номзодлар турнири якунланишига 1 тур қолганида чемпионликни расмийлаштирди. Спортчи 13-турдан кейин 9,5 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Бибисора эса аёллар ўртасидаги Номзодлар турнирда 7,5 очко билан чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда. Охирги тур учрашувлари 15 апрель, чоршанба куни бўлиб ўтади. Унда Ассубаевга охирги ўринда кетаётган ҳиндистонлик шахматчи Дийва Дешмуҳ рақиблик қилади. Синдаров эса хитойлик Вей И билан куч синашади.













