Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

Анри Гризманнга тан берди

Баҳо:
+ | -

Франциялик собиқ футболчи Тьерри Анри Мадриднинг "Атлетико" жамоасига Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиқишда ёрдам берган Антуан Гризманнни кўкка кўтариб мақтади.

"Унинг тўп билан ишлаши, майдонни кўриши, жамоани ҳимоя қилиш усули... Гризманн шу кунгача жуда ажойиб ўйин кўрсатмоқда ва шу билан бирга жуда камтар. Шу йиллар давомида у терма жамоада ҳам, "Атлетико"да ҳам масъулиятни ўз зиммасига олди, доимо Симеоне учун жанг қилди.

Антуан ўзига нисбатан жуда талабчан. Бу қадар техник жиҳатдан иқтидорли ўйинчининг бундай шахсий фазилатларга эга экани кам учрайдиган ҳолат. У қилаётган ишига қалбини ва юрагини бағишлайди. Мен бундай ажойиб фаолиятнинг гувоҳи бўлаётганимиздан хурсандман", — деди Анри CBS Sports студиясида.

Эслатиб ўтамиз, Антуан Гризманн мавсум якунида "Атлетико"ни тарк этади — у аллақачон МЛСнинг "Орландо Сити" клуби билан шартнома имзолаган.

Киритилди: 16:09, 15.04.2026.
Ўқилди: 636 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик