Миланнинг «Интер» клуби ёзги трансфер ойнаси учун иккита устувор мақсадни белгилаб олди — булар 21 ёшли италиялик ярим ҳимоячи Марко Палестра ва 23 ёшли босниялик ҳимоячи Тарик Мухаремович. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.
Мухаремович «Сассуоло» шарафини ҳимоя қилади. Ушбу мавсумда босниялик футболчи клуб сафида 28 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйди.
Палестра эса «Кальяри» вакили ҳисобланади. Ярим ҳимоячи А Серияда 31 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.













