Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

Энцо Фернандес Мадриддан уй қидирмоқда

Баҳо:
+ | -

"Челси" ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес фаолиятини "Реал"да давом эттириши мумкин. El Nacional нашри берган маълумотга кўра, аргентиналик футболчи аллақачон Мадриддан турар жой излашни бошлаган. Футболчи шу ёзда "қаймоқранглилар" сафига ўтишни истамоқда. Бироқ, ҳозирча "Реал" Фернандес трансфери бўйича расмий таклиф билан чиққани йўқ.

Энцо Фернандес 2023 йилда "Бенфика"дан "Челси"га 121 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2032 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи "кўклар" сафида барча мусобақаларда 46 та ўйинда қатнашиб, 12 та гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали аргентиналик ўйинчининг нархини 90 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 19:32, 15.04.2026.
Ўқилди: 815 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик