«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Райан Шерки Хосеп Гвардиола қўл остида ишлаш ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Гвардиола қўл остида ишлаш — бу ақл бовар қилмайдиган жараён. Пеп — телба. У футболни телбаларча яхши кўради. Футбол — бу у, у эса — футбол демакдир. У билан ишлаш жуда қизиқ, чунки ҳар сония, ҳар дақиқа ва кун бўйи биз тинимсиз ҳаракат қиламиз ва кўп меҳнат қиламиз. Бу мен учун жуда яхши, чунки доимо янги нарсаларни ўрганишни яхши кўраман. Бу шунчаки ҳайратланарли», — дея Шеркининг сўзларини келтирмоқда «Манчестер Сити» матбуот хизмати.
Райан Шерки 2025 йилда «Лион»дан «Манчестер Сити»га 36 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда француз футболчиси «шаҳарликлар» сафида барча мусобақаларда 43 та ўйинда қатнашиб, тўққизта гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.













