Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

Дибала «Милан»га ўтишни орзу қилмоқда

Баҳо:
+ | -

«Рома» ҳужумчиси Пауло Дибала клубини ўзгартириши мумкин. Corriere della Sera нашри берган маълумотга кўра, агар аргентиналик футболчи Рим клубини тарк этса, у «Милан»га ўтишни истайди.

«Сан-Сиро»да тўп тепиш ҳужумчининг орзуси ҳисобланади. Бундай трансфер амалга ошиши учун Дибала «россонерилар» билан ўзининг ўйинларига қараб белгиланадиган шартномага рози бўлишга тайёр.

Пауло Дибала 2022 йилда «Ювентус»дан «Рома»га эркин агент сифатида ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда аргентиналик футболчи Рим клуби сафида барча мусобақаларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 19:49, 15.04.2026.
Ўқилди: 395 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик