Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

Каземиронинг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Каземиро жорий мавсум якунланганидан сўнг «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади. RTI маълумотларига кўра, бразилиялик футболчи шу ёзда «Интер Майами»га ўтиш борасида келишувга эришган.

Ҳавбек Америка клуби билан 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Каземиронинг маоши тахминан 70 миллион фунт стерлингни ташкил қилади.

Каземиро 2022 йилда «Реал»дан «Манчестер Юнайтед»га 70 миллион евро эвазига ўтган эди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи «қизил иблислар» сафида барча мусобақаларда 31 та ўйинда қатнашиб, 8 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали бразилиялик ўйинчининг нархини 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 19:52, 15.04.2026.
Ўқилди: 565 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик