Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

Каррагер «Атлетико»нинг Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишини хоҳламоқда

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Мадриднинг «Атлетико» клуби ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Атлетико»нинг ажойиб стадиони бор. Бу мен чин дилдан хайрихоҳлик ҳис қиладиган клуб. Улар 2014 ва 2016 йилларда Чемпионлар Лигаси финалида икки бор мағлуб бўлишган ва мен ўша иккала ўйинда ҳам стадионда эдим. Уларнинг янада олдинга қадам ташлаб, Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишини мамнуният билан кузатган бўлардим.

Симеоне анча вақтдан бери «Атлетико»ни бошқариб келмоқда. Бир клубда шунча вақт қолиш ва шу билан бирга натижа кўрсатишда давом этиш — бу шунчаки ҳайратланарли. Шунча йиллардан кейин ҳам у ўз ғояларини футболчиларга қай даражада етказа олиши — у ҳақиқий афсона», — дея Каррагернинг сўзларини CBS Sports нашри келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Атлетико» чорак финалда икки ўйин натижасига кўра «Барселона»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси ярим финалига йўл олди.

Киритилди: 20:26, 15.04.2026.
Ўқилди: 312 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик