«Ливерпуль» марказий ҳимоячиси Ибраима Конате клуб билан янги меҳнат шартномасини имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар бермоқда.
Франция терма жамоасининг 26 ёшли аъзоси жорий мавсум якунида «Ливерпуль»ни тарк этиши кутилган эди, бироқ вазият ўзгарди. Манбанинг берган маълумотига кўра, эндиликда Конате мерсисайдликлар билан тўрт йилга мўлжалланган янги шартнома имзолаши мумкин.
Ушбу мавсумда Конате барча мусобақаларни ҳисобга олганда 45 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйди. Ҳимоячининг «Ливерпуль» билан амалдаги келишуви шу ёзда ўз ниҳоясига етади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади.













