Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

Педри «Барселона»нинг Чемпионлар Лигаси 1/4 финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Педри Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши кечган (2:1) ва «кўк-анорранглилар»нинг мусобақадан чиқиб кетиши билан якунланган ЕЧЛ 1/4 финал жавоб учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Қанчалик ҳаракат қилманг ва қанчалик қаттиқ хоҳламанг, ҳамма нарса ҳам доим режадагидек бўлавермайди. Бугунги мағлубиятдан сабоқ олишимиз, қўлимизда нималар борлигини ва нималарни яхшилашимиз мумкинлигини англаб етишимиз керак. Бу келгуси йилларда Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишимиз учун бизга куч бўлиб хизмат қилиши лозим. Биз эришилган натижа билан кифояланмаймиз; бугунги ғам-ғусса келажакда қувончга айланиши керак», – деб ёзди Педри ўзининг Х ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Мусобақанинг ярим финалида «Атлетико» «Арсенал» ва «Спортинг» қарама-қаршилиги ғолиби билан куч синашади.

Киритилди: 20:51, 15.04.2026.
Ўқилди: 674 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик