Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария 4-3 Реал Мадрид
15/04 23:59 Арсенал 0-0 Спортинг
17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

«ПСЖ» юлдузларининг жароҳати: Дуэ ва Мендешнинг ҳолати маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Сешанба куни «ПСЖ» сафарда «Ливерпуль»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйин давомида парижликлар устози Луис Энрике иккита мажбурий ўзгаришни амалга оширди — Нуну Мендеш ва Дезире Дуэ майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

Журналист Фабрис Хокинснинг хабар беришича, чоршанба куни Мендеш ва Дуэ тиббий кўрикдан ўтишган. Дуэнинг тизза соҳасида лат ейиш аниқланган. Ҳужумчининг ҳолати хавотирга ўрин қолдирмайди, бу эса мухлисларни хурсанд қилиши табиий.

Нуну Мендешга келадиган бўлсак, Энрике яқин орадаги ўйинларда унинг жисмоний юкламаларини назорат қилиб боради (камроқ ўйин вақти беради). Португалиялик ҳимоячи сонининг орқа мушагида ноқулайлик сезган.

«ПСЖ» ўзининг навбатдаги учрашувини 19 апрель куни Франция чемпионати доирасида ўз майдонида «Лион»га қарши ўтказади.

Киритилди: 23:05, 15.04.2026.
Ўқилди: 463 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик