Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

«Борнмут» Ираолага ўринбосар топди

Баҳо:
+ | -

«Борнмут» раҳбарияти бош мураббий Андони Ираоланинг мавсум якунида жамоани тарк этиш истагига тезкорлик билан муносабат билдирди ва унга аллақачон ўринбосар топиб қўйди. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар бермоқда.

Унинг маълумотларига кўра, германиялик мутахассис Марко Розе Ираоланинг ўрнини эгаллаш учун асосий номзод бўлиб турибди. Томонлар ўртасида музокаралар бўлиб ўтган ва улар анча муваффақиятли кечган. Шунингдек, «Борнмут» Киран Маккеннани таклиф қилиш вариантини ҳам ўрганиб чиққан, бироқ бу вариант катта харажат талаб қилгани боис амалга ошиши амримаҳол бўлиб кўринмоқда.

Розенинг сўнгги иш жойи «РБ Лейпциг» бўлиб, у ердан 2025 йилнинг баҳорида истеъфога чиқарилган эди. Аввалроқ у Дортмунднинг «Боруссия»си, Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»си ва Австриянинг «РБ Зальцбург» клубларида фаолият юритган. Мураббийлик фаолияти давомида Розе «Лейпциг» билан Германия Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган, шунингдек, унинг ҳисобида «Зальцбург» билан Австрия чемпионати ва кубогидаги ғалабалар ҳам мавжуд.

Киритилди: 23:08, 15.04.2026.
Ўқилди: 757 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик